Жоржо Кьеллини “Ювентус” сафида юбилей учрашувини ўтказди
Ads

 

“Ювентус” жамоаси ҳимоячиси италиялик Жоржо Кьеллини Италия чемпионати 16-тури “Интер”га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва туринликлар сафида юбилей ўйинини ўтказди.

Турнинг марказий ўйини нурсиз дуранг билан тугади. 33 ёшли футболчи “Ювентус” сафида юбилей – 450-ўйинини ўтказди. Италиялик тажрибали футболчи 450 учрашувда рақиблар дарвозасига жами 34 та  гол урган.

Маълумот учун, Жоржо Кьеллини 2005 йилда “Фиорентина”дан қарийб 8 миллион евро эвазига “Ювентус”га кўчиб ўтганди.