Жош Тэйлор ва Хосе Рамирес мутлақ чемпионлик учун рингга кўтарилади

Боб Арум декабрь ойида супер енгил  вазн тоифаси (63.5 кг) етакчилари Хосе Рамирес ва Жош Тэйлор ўртасида мутлақ чемпионлик жангини ўтказишини маълум қилди.  Дастлаб, 29 августда Хосе  Рамирес ўзига тегишли бўлган WBC ва WBО камарларини украиналик Виктор Постолдан ҳимоя қилса, сентябрь ойида WBА ва IBF чемпиони Жош Тэйлор ҳам ҳимоя жангида Апинун Хонгсонгга қарши рингга кўтарилиши режа қилинган.

Арум, агар мухлислар билан ўтадиган кечаларга рухсат берилса, Жош Тэйлор ва Хосе Рамирес ўртасидаги мутлақ чемпионлик жангини Буюк Британияда ташкил қилишини айтиб ўтган.

Ушбу вазнда Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев кучли 15 талик рейтингда қайд этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)