Жошуа: Жангдан кейин ўз ҳақини оладиган икки эркак ўртасидаги жанг бўлади
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Энди Руисга қарши кечадиган жанг олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Мен яхши жанг бўлишини кутаяпман. Мен Эндига "Мадисон Сқуаре Гарден"да яна жанг қилишни таклиф қилдим. Мен сен билан жанг қилмоқчиман, бу қаерда бўлишини умуман фарқи йўқ.
Кел, яна Нью-Йоркка қайтамиз. Истасанг Кардиффга ҳам бораман.
Мен ҳаваскор бўлганимда ёки чемпион бўлганимда пул ҳақида ҳеч қандай савол бўлмаган, энди мендан бу ҳақда сўрашнинг нима кераги бор?
Келинг, бу пул учун курашган ва жангдан кейин ўз ҳақини оладиган икки эркак ўртасидаги жанг бўлади, деган ҳақиқатдан узоқлашмайлик," - деди Жошуа.
Фикрлар