Жошуа Кинг: "Манчестер Юнайтед"га қайтиш энг катта орзуйим эди

"Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кинг қишда "Манчестер Юнайтед"га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу трансфер қайси босқичда тўхтаб қолгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Аммо мен оз бўлсада МЮга қайтишимга ишонгандим.

Бўлган ишлар 16 ёшимда орзуйимни амалга ошириш учун Англияга келган вақтларимни ёдимга солди. Бу ишни "Манчестер Юнайтед"да амалга оширмоқчи эдим. Аммо ўша вақтда кетишга қарор қилдим.

Бир муддат олдин МЮдан таклиф бўлаётгани ҳақида эшитганимда эса ўша 16 ёшимдаги хиссиётларим қайта уйғонди. Бироқ бу трансфер нима сабаб амалга ошмай қолганини билмайман.

Мен "Борнмут" футболичисиман, бу ерда барча нарса менга жуда ёқади. Аммо ёлғон гапиришини истамайман: МЮга қайтган бўлар эдим.

Жамоа бош мураббийи Эдди бўлиб ўтган ишлар вақтида ҳам мен билан жуда яхши муомилада бўлди. Энди барчасини унутиб ишлашда давом этишим ва жамоанинг ҳозирги вазиятидан чиқиб кетишига кўмаклашишим керак", - дейди Кинг.

Таъкидланишича, "Борнмут" қишда норвегиялик хавбекнинг трансфери учун 50 миллион фунтдан кўпроқ бўлган маблағ талаб қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!