Жошуа-Пулев жанги аниқ ёхуд Эдди Хирн томошабинлар иштирокида жанг кечаси уюштирмоқчи

"Matchroom Boxing" раҳбари Эдди Хирн, томошабинлар кўз ўнгида оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF, IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуанинг Кубрат Пулевга қарши мажбурий ҳимоя жангини ташкил этиш ниятида эканлигини айтди. Хирннинг таъкидлашича, у жангни Лондоннинг О2 аренасида ўтказиши мумкин. Жошуа айнан шу аренада 2016 йил Чарльз Мартинни мағлуб этиб, биринчи жаҳон чемпионлик камарини қўлган киритган эди. "Manchester Arena" ҳам яна бир вариант сифатида айтилмоқда.

Ижтимоий масофа сақлаш масалалари ҳамон амалда эканини ҳисобга олган ҳолда, у 20000 ўринли жойларда 5000-10000 атрофида одам тўпланишига рухсат берилишига умид қилмоқда. Агар, бундай томоша одатий сиғими 70000 кишидан ошадиган Кардиффдаги "Printsipial" стадионида ўтказилса, мухлислар икки баравар кўпайиши мумкин.

"Пулевнинг промоутери Боб Aрум билан гаплашдим. Ноябрь ойида Пулев -Жошуа жангини ташкил қилиш асосий мақсадимиз",- деди Хирн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!