Жовинко футбол тарихида биринчи бўлди
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби форварди Себастьян Жовинко Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган "Истиқлол"га (1:0) қарши ўйинда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Эътиборлиси, 32 ёшли италиялик футболчи шу тариқа 3та қитъанинг Чемпионлар лигасида гол урган дунёдаги илк футболчига айланди.
Қайд этиш лозимки, у бундан аввал "Ювентус" сафида Европа Чемпионлар лигасида ва "Торонто" сафида Шимолий Америка Чемпионлар лигасида ҳам гол урган.
Фикрлар