Жозе Моуриньонинг навбатдаги трансфери ярим ҳимоячи бўлади
«Реал» клубининг янги бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа таркибини мустаҳкамлаш учун яна бир ярим ҳимоячини олиб келиш ниятида. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, португалиялик мутахассис «Спортинг» ярим ҳимоячиси Мортен Юльманн номзодини кўриб чиқмоқда. Футболчининг шартномасида белгиланган озод этиш бадали 80 миллион еврони ташкил этади.
Мортен Юльманн ўтган мавсумда «Спортинг» сафида 45 та ўйин ўтказди. У шу баҳсларда учта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар