Жозе Моуриньо: Агар Клопп 3-марта ЕЧЛ финалида ютқазса, бу жудаям оғир бўлади
Ads

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо агар "Ливерпуль" ЕЧЛ финалида имкониятни бой берса, мерсисайдликлар устози Юрген Клоппга осон бўлмаслигини айтди.

Таъкидлаш керакки, бу германиялик мутахссис қўл остидаги “Ливерпул”нинг 3-финли бўлади. Унгача мерсисайдликлар бир марта Европа лигасида (2017) ва бир марта Чемпионлар лигаси (2018) финалида имкониятни бой бериб қўйишган эди. Бундан ташқари у 2013 йилда “Боруссия” Дортмунд билан ҳам Чемпионлар лигаси финалида имкониятни бой берган эди.

“Агар Юрген финалда ютса, бу унинг учун ажойиб натижа бўлади. Агар ютқазса...Чемпионлар лигаси финалида 3 марта мағлуб бўлиш бу жудаям оғир бўлади”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ЕЧЛ финалида 1 июнь куни “Тоттенхэм”га қарши ўйнайди.