Жозе Моуриньо "Реал" устидан қозонилган ғалабани изоҳлади

"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-турида "Реал"га қарши ўйин (4:2) якунлари бўйича фикр билдирди.

Португалия клуби мазкур босқични 24-ўринда якунлаб, плей-офф саралаш ўйинларига йўл олди.

— Ғалабага тўлиқ муносибмиз. Мбаппеда икки вазият бўлди — иккиси ҳам гол билан якунланди. "Реал" устидан ғалаба қозониш "Бенфика" учун улкан шараф экани шубҳасиз, — деди Моуриньо.

Плей-офф саралаш босқичида эҳтимолий рақиблар — "Интер" ва "Реал" ҳақида:

— Икки клубни ҳам жуда ёқтираман. Бугунгидек дўстлар билан учрашиш ёқимли. Бу жамоалар Чемпионлар лигасини ютиб олиш салоҳиятига эга.

Трубиннинг голи ҳақида:

— Алмаштиришлар қилганимда, плей-оффга чиққанмиз деб ўйлагандим. Бир неча сониядан сўнг бундай эмаслигини айтишди. Стандарт вазиятда омад кулди ва Трубин тарихий гол урди. Менимча, бу тўлиқ адолатли ҳолат эди, — деди "Бенфика" бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!