Жозеп Бартомеу: АҚШда ўйин ўтказиш ғояси менга ёқди
Ads

"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу Ла Лиганинг айрим учрашувларни АҚШда ўтказиш борасидаги ғоясини маъқуллашини айтди.

“Ла Лига бизга шундай йўлни таклиф қилдики, бу бизнинг фикримизча ҳам жуда яхши. Бу менга жуда ёқди. Чунки, биз дунёдаги энг зўр ҳисобланган чемпионатимизни ривожлантиришимиз учун ҳам пул топишимиз керак. Бу борада фикрлар турлича бўлиши мумкин, лекин бу бор йўғи футболни оммалаштириш ҳолос”, - дейди  Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Ла Лиганинг ушбу қарорига қарши эканлиги ҳақида гапириб ўтган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Жирона” – “Барселона” учрашуви АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади.