Жозеп Бартомеу инстаграмдаги саҳифасини ўчириб юборди

"Барселона"нинг собиқ президенти Жозеп Бартомеу ўз лавозимидан истеъфога чиққач, инстаграмдаги саҳифасини ўчириб юборди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Бартомеу кўплаб эътирозлардан сўнг, референдумдан олдин лавозимидан кетишга қарор қилган эди. Аввалроқ, Бартомеу ижтимоий тармоқларда у ва унинг оиласи таҳдид ва ҳақоратларга дуч келаётганини айтганди.

Жозеп Бартомеу "Барселона" президенти сифатида 2014 йилнинг январидан 2020 йилнинг октябрь ойигача фаолият юритди. “Кўк-анор ранглилар” унинг бошчилигида жами 11 та соврин қўлга киритди. Шу жумладан 2014/15 йилги мавсумда ЕЧЛда ҳам ғолиб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!