Журналистлар диққатига!

Испанияда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.
 
Чемпионатда дунёнинг 100дан ортиқ давлатидан 1000га яқин каратэчи ғолиблик учун баҳслашди. Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Садриддин Сайматов финалга қадар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кумуш медални қўлга киритди.
 
Ушбу муносабат билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси томонидан эртага, 1 ноябрь куни соат 11:00да пойтахтимиздаги Олимпия шон-шухрат музейида ОАВ ҳодимлари учун матбуот анжумани ташкил этилади.
 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!