К-1 бўйича Чортоқ тумани ҳокими кубоги бўлиб ўтади

14 август куни Наманган вилояти Чортоқ туманида К-1, Бушидо бўйича Чортоқ тумани ҳокими кубоги очиқ турнири ташкил этилмоқда. 

Мазкур жанг кечаси ToniPro промоушени томонидан ташкил этилмоқда ва унда  юртимизнинг маҳоратли К-1 усталари ўз жангларини ўтказишади. 13 август куни face to face маросими ташкил этилади. 

Ушбу турнир ҳақида ташкилотчилардан бири ToniPro промоушени раҳбари Қобилбек Тўлабоев қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Бу турнирга мамлакатимиздаги бир қатор истеъдодларни жалб қилганмиз. Албатта, яхши ва юқори савиядаги турнир қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Олдинда режаларимиз жуда кўп. Бизнинг промоушен ҳали нуфузли мусобақалар ўтказишга ва маҳоратли ёшларимизни жаҳоннинг нуфузли промоушенларига ўтишида "трамплин" бўлиб хизмат қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!