К Лига. Искандеровнинг жамоаси иродали ғалабага эришди
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров фаолият олиб борадиган "Сеонгнам" жамоаси ўз майдонида "Бусан"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.
Искандеров учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа фаол ҳаракат қилди. Меҳмонлар таркибида Достонбек Турсунов беллашув қайдномасидан ўрин олмади.
Шу тариқа, "Сеонгнам" ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди ва жамоа лигада қолиш учун курашаётган жамоалар (7-12-ўринлар) орасида 4-поғонага кўтарилиб олди.
К Лига. 27-тур (7-12-ўринлар)
"Сеонгнам" - "Бусан" 2:1.
Фикрлар