Кюрасао терма жамоаси Гиннес рекордлар китобига киритилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Кюрасао 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этгани учун Гиннес рекордлар китобига киритилди.

Мазкур терма жаҳон чемпионати асосий босқичида майдонга тушган аҳолиси энг кам бўлган мамлакат сифатида тарихга кирди. Сўнгги маълумотларга кўра, Кюрасаода 156 115 нафар киши истиқомат қилади.

Кюрасао футбол федерацияси ушбу ютуқ учун Гиннес рекордларидан расмий тасдиқ олди ва махсус сертификат билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоани бирлаштирмоқда.

Кюрасао терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувида Германияга қарши майдонга тушиб, 1:7 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Иккинчи турда жамоа Эквадор терма жамоасига қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!