Кабай яна Европага қайтиши мумкин
Ads

Франциялик машҳур ярим ҳимоячи Йоан Кабай яна фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчига "Шальке", "Лилль" ва ПСЖ каби жамоалардан қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Кабайнинг сўнгги жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал Наср” клуби бўлган эди. У ушбу жамоадан жорий йилнинг январида кетган.

Кабай фаолияти давомида “Ньюкасл”, ПСЖ ва “Кристал Пэлас” каби жамоаларда тўп сурган.