Кабо-Верде терма жамоаси Испанияга қарши ўйинда жаҳон чемпионатлари рекордини ўрнатди
Кабо-Верде терма жамоаси жаҳон чемпионатлари тарихида янги рекорд ўрнатди. Бу натижа Испания миллий жамоасига қарши биринчи тур учрашувида қайд этилди.
Испания бутун ўйин давомида тўпни 74 фоиз вақт назорат қилганига қарамай, Кабо-Верде фақат бир марта қоида бузди.
OptaJoe статистика портали хабарига кўра, 1966 йилдан буён ўтказиб келинаётган жаҳон чемпионатлари тарихида бу энг кам фол қайд этилган ўйин сифатида рўйхатга кирди.
Эслатиб ўтамиз, "ЖЧ-2026" доирасидаги ушбу баҳс 0:0 ҳисобида ниҳоясига етди.
"Н" гуруҳининг 2-турида Испания 21 июнь куни Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. 27 июнга белгиланган 3-турда эса Уругвайга қарши ўйнайди. Кабо-Верде 2-турда 22 июнь куни Уругвайга қарши баҳс олиб боради, 3-турда эса 27 июнь куни Саудия Арабистонига қарши майдонга чиқади.
2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Фикрлар