"Кадис" - "Барселона": Матнли трансляция
Испания Ла Лигаси 12-туридан ўрин олган "Кадис" - "Барселона" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Альба огоҳлантирилмоқда.
- 86'
"Барселона" бурчак тўпини тезкор равишда ўйинга киритиб кетди.
- 84'
"Кадис"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси самара келтирмади.
- 81'
Йонссон ўрнига Фернандес майдонга тушди.
- 78'
Тринкау Дест ўрнида ҳаракат қилади. Бускетс Пьянични алмаштирмоқда.
- 76'
"Барселона" бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнаб кетди.
- 73'
Дестнинг жарима майдонидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 71'
Дестнинг юриши ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.
- 69'
"Кадис" футболчиларидан бири офсайдда қолиб кетди.
- 67'
"Барселона" яна бир бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
- 65'
Алкала тиббий ёрдамга муҳтож.
- 63'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Негредо ҳисобни жамоаси фойдасига оғдирмоқда.
- 61'
Лангле огоҳлантирилди.
- 58'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алкала ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштириб қўйди.
- 56'
Дестнинг узатмаси ўтмади.
- 53'
Тер Штеген бурчак узатмасини ушлаб олди.
- 50'
Педрининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 49'
Альбанинг узатмасини Ледесма ушлаб олди.
- 46'
Педри Мингеса ўрнига майдонга тушди. Коутиньо ўз ўрнини Дембелега бўшатиб берди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Альбанинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.
- 45+'
Коутиньо жарима майдони яқинида йиқилди. Жарима!
- 45+'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Бурчак тўплари "Барселона"га фойда келтирмади.
- 42'
Мессининг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 41'
"Барселона" стандарт имкониятга эга.
- 38'
Альбанинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, ён чизиқни кесиб ўтди.
- 36'
"Барселона" бурчак зарбасини тезкор тарзда амалга ошириб юборди.
- 33'
Дестнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди.
- 31'
Маркос Мауро ўрнига Алкала майдонга тушди.
- 30'
Альбанинг узатмаси жарима майдонида ҳимоячиларга насиб этди.
- 29'
Маркос Мауро тиббий ёрдам олмоқда.
- 26'
Мессининг стандратдан узатган тўпига Ледесма чиқиб келди.
- 22'
Месси жарима зарбасидан фойдалана олмади.
- 21'
Йонссон тўпни рақиб жарима майдони ичида қўли билан ўйнади.
- 19'
"Барселона" бурчак тўпини тезкор амалга оширди.
- 17'
Брейтуэйтнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 14'
Коутиньо яхши вазиятда тўпни қабул қилиб олди ва ноаниқ зарба берди.
- 11'
ВАР узоқ текширувлардан сўнг, голни ҳисобга олди.
- 9'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Альваро Хименес ҳисобни очмоқда.
- 7'
Коутиньонинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади.
- 5'
Де Йонгнинг зарбаси ҳимоячиларга тегди.
- 4'
Коутиньонинг узоқ масофага узатмаси ҳимоячиларга насиб этди.
- 1'
Альбанинг узатмаси ўтмади.
- 1'
Баҳс старт олди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Кадис" - "Барселона" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради.
Фикрлар