Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кафу: "Родриго "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири"

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Собиқ футболчи ҳамюртини мақтади

"Реал Мадрид" афсоналаридан бири Кафу Родригони жамоадаги муҳим шахс деб атади. 

 - Мен Винисиусда жиддий муаммоларни кўрмаяпман. У чарчаган, бу эса нормал ҳолат. Футболчиларнинг фаолиятида кўтарилишлар ва пасайишлар бўлиши табиий. Асосийси унинг қандай салоҳиятга эга эканлигини аниқ тушунишдир, шунда у ҳам "Реал", ҳам Бразилия терма жамоасида яхши ўйнайди.

Мен учун Родриго клубнинг моторидир. Сабаби, у ўзини кўрсата олса, Жуд Беллингем, Федерико Вальверде, Киллиан Мбаппе ва Винисиусда ҳам ҳаммаси жойида бўлади.

Агар Родриго ўз формасида бўлмаса, ўйин самарали бўлмайди. Родриго — "Реал" учун калит фигуралардан бири, - деди Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Кафу.

Маълумот учун, бразилиялик вингер ушбу мавсум "қаймоқранглилар" таркибида умумий 50 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ