Кака Бенземанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имкониятини баҳолади

Бразилия терма жамоаси ва "Реал"нинг собиқ футболчиси Кака "қаймоқранглилар" ҳужумчиси Карим Бенземанинг бу йил "Олтин тўп" соҳибига айланиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Мукофотнинг яққол фаворити Карим. Аммо ҳали 100 фоиз ишонч ҳосил қила олмаймиз. Ҳозирги Бензема мукаммал футболчи. Менимча, у “Олтин тўп”га лойиқ", дейди Кака.

Ўтган мавсумда Бензема "Реал" билан Испания чемпиони ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди. Ла Лиганинг якунланган мавсум франциялик футболчи 32 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобида 27 та гол ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Янги мавсумда Карим чемпионатнинг 4 та ўйинида 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!