Кака кимни танлади: Месси ёки Роналду?

"Реал" ва "Милан" клублари собиқ футболчиси Кака Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Криштиану билан бирга тўп сурганман, у ажойиб футболчи, бироқ мен Мессини танлайман. У даҳо, ҳақиқий истеъдод. Унинг ўйин услуби ақл бовар қилмас.

Криштиану - машина. Гап унинг кучи ёки тезлигида эмас. У кучли характерга эга, доим энг яхши бўлишни ва ғалаба қозонишни хоҳлайди. Ушбу ҳислатлари орқали мени ҳайратга солган.

Спорт тарихида Месси ва Роналду кучли бешликка киради. Уларнинг ўйинини кўришимиз эса бизнинг омадимиз", - дейди Кака.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)