Кака Роналду ҳақида нималар деди?
Ads

Бразилиялик машҳур футболчи Кака “Реал”даги собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Криштиану – буюк футболчи. Мухлислар у билан фаҳрланишлари керак. У билан бир жамоада ўйнаганимдан жудаям хурсандман. Мен уни бу қадар узоққа боради деб ўйламагандим. Менимча бунга унинг ўзи ҳам ишонмаган бўлса керак. Бешта “Олтин тўп” ва яна юзлаб голларни бир клуб таркибида қўлга киритишни тасаввур қилиш жуда қийин”, - дейди 35 ёшли Кака.

Маълумот учун, Кака ва Роналду 2009-2013 йилларда “Реал” сафида бирга тўп суришган.

Минбар

Барча блоглар