Калтак еган футболчи оламдан ўтди
АҚШнинг Калифорния штатида футбол учрашуви вақтида жанжал юзага келди. Натижада тўқнашувда калтакланган 29 ёшли Микаэль Санчес ўзига келмай, шифохонада жони узилди.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, можаро 10 июль куни футбол учрашуви вақтида юз берган. Ўшанда икки жамоа ўртасида ҳакамнинг қарорига қаршилик оқибатида келиб чиққан муштлашувда Санчес оғир тан жароҳати олган.
Санчесга бир неча кишиташланган. Кейин тез ёрдам персонали уни оҳир аҳволда шифохонага ётқизган. Футболчи 15 кун давомида ҳаёт учун курашди. Бироқ, малакали шифокорлар ҳам унга ёрдам бера олмади.
Полиция департаменти ушбу воқеа ортидан 46 ёшли кишини ҳибсга олди ва қолган иштирокчиларни қидирмоқда.
Фикрлар