“Кальяри” таркибни тубдан ўзгартирди: Шомуродов...

А Серияга янги чиққан “Кальяри” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини юқори дивизионга мослаштиришга ҳаракат қилди. Бош мураббий Клаудио Раньери жамоа сафига А Серияда ўйнаш тажрибасига эга бўлган футболчиларни трансфер қилишга алоҳида эътибор қаратди.

“Кальяри” ёзги трансферлар бўйича клубга келганлар ҳамда бошқа жамоаларга кетганлар тўғрисида расмий маълумот тарқатди.

vs__7706_visita_arborea

Унга кўра, сардинияликлар таркибни тубдан янгилаганини кўриш мумкин. Трансферларга ихтисослашган www.transfermarkt.world сайтидаги маълумотларга кўра, жамоага ўн бир нафар янги ўйинчи олиб келинди ва 12 та футболчига бошқа клубларга ўтказиб юборилди.

“Кальяри”нинг сўнгги кирувчи трансфери Андреа Петанья бўлди. “Милан” тарбияланувчиси бўлган ва Италиянинг бир неча клубларида тўп тепган 28 ёшли форвард “Монца”дан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинди.

Сардинияликлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Элдор Шомуродовни ҳам худди шу шартлар асосида “Рома”дан ижарага олган эди. Легионеримизнинг ижараси Клаудио Раньери жамоасига 1 миллион еврога тушган.

Мавсум охирида “Кальяри” ҳар икки ҳужумчини тўлиқ трансфер қилиши мумкин. Андреа Петаньянинг умумий трансфер суммаси “Кальяри”га 8 миллион еврога тушади.

Шомуродов бироз қимматроқ туради. Римликлар ўз ўйинчисини қўйиб юбориш учун яна 9 миллион евро талаб қилиши келишиб олинган. Агар бу келишув амалда ўз тасдиғини топса, Шомуродов клуб тарихидаги энг қимматбаҳо беш футболчидан бирига айланади.

“Кальяри” ижарага олган учинчи ўйинчи – “Интер” тарбияланувчиси Гаэтано Ористанио ҳисобланади. Миланликлар 20 ёшли футболчидан келажакда фойдаланмоқчи ва шу боис, ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажрибасини ошириши учун Сардиния клубига бир мавсумга бериб юборди.

Бир гуруҳ футболчилар учун клуб харажат қилишига тўғри келди. Бу йилги энг қиммат трансфер Франциянинг “Клермон” жамоасидан олинган польшалик марказий ҳимоячи Матеус Витеска ҳамда СПАЛдан таклиф этилган италиялик таянч ярим ҳимоячиси Маттео Пратти бўлди. Бу икки ўйинчи учун жамоа ғазнасидан беш миллион евродан пул чиқарилди.

“Верона”нинг ганалик таянч ярим ҳимоячиси Иброҳим Сулемана трансферига сардинияликлар 4 миллион евро харажат қилди. Бу ўйинчининг дастлабки турдаги хатти-ҳаракатлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Қанот ҳимоячилари – Томаззо Аугелло (“Сампдория”), Алессандро Ди Падро (“Ювентус”), Кристиан Травалгини (“Олбия” Италия), дарвозабон Симоне Скуффет (ЧФР Руминия), чап қанот ярим ҳимоячиси Якуб Янкто (“Хетафе”) трансферлари учун ҳам маълум миқдорда чиқим қилинди.

“Кальяри” уч футболчисини А Серия жамоаларига сотди. “Торино” ўнг қанот ҳимоячиси Рауль Белланова учун 7 миллион евро тўлади. Дарвозабон Алессио Крагно “Монца”га 3,6 миллион еврога тушди. Польшалик марказий ҳимоячи  Себастьян Валукиевичнинг “Эмполи”га  трансфери ғазнага бир миллион евро қўшди.

Клаудио Раньерига керак бўлмай қолган дарвозабон Эрдин Лолич ва ҳужумкор футболчи Винченцо Миллико эркин агент сифатида клубни бутунлай тарк этди. Яна бир гуруҳ ўйинчилар маҳоратини ва тажрибасини ошириш учун турли жамоаларга ижарага бериб юборилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, Клаудио Раньери таркибни А Серияга мослаштиришни уддалай олди. Энди бу футболчиларни бир мақсад сари бирлаштириб, жамоани юқори дивизионда сақлаб қолиш вазифасини бажариши керак.

vsp_9783_esu_gruppo

“Кальяри” учинчи тур учрашувини 2 сентябрь куни сафарда “Болонья” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.

Шомуродовнинг собиқ устози Раньерига Элдордан фойдаланиш сирини очди!

Ҳусанов ҳам бор! Европа Чемпионлар лигаси олдидан “Ланс” ҳимоячисини тилга олишди

Энди Шомуродовга янада қийин бўлади, сабаби...

Легионеримиз гол урди

Легионерларимизга аниқ шарт қўйилди

Тўрт футболчимиз дунёнинг энг қиммат лигаларида тўп тепмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!