Легионерларимизга аниқ шарт қўйилди
Россия Премьер-лигасида икки мавсумдан бери иштирок этиб келаётган “Пари Нижний Новгород” ўзбекистонлик мухлислар ишқибозлик қилаётган жамоалардан ҳисобланади.
Сабаби бу клубда икки нафар легионеримиз – Иброҳимхалил Йўлдошев ва Русланбек Жиянов фаолият юритмоқда.
Умуман олганда, бу клуб таркиб жиҳатидан ҳам анча камтарлигини таъкидлаш жоиз. Премьер-лига қайдномасига номи киритилган жами 29 нафар футболчидан атиги еттитаси легионер мақомига эга. Янада аниқроқ айтсак, Ўзбекистондан иккита, Аргентина, Болгария, Мали, Гвинея-Бисау ҳамда Нигериядан бир нафардан ўйинчи бор.
Ўз мамлакатлари терма жамоаларига жалб қилинаётган футболчилар сони янада кам. Жами тўрт нафар. Шулардан иккитаси Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев ва ҳужумчи Русланбек Жияновдир.
Йўлдошев уч йилдан бери термамиз аъзоси ҳисобланади ва 17 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.
Жиянов эса, асосан 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан. Шунга қарамай, ёш ҳужумчи бир йил муқаддам миллий жамоада ҳам дебютини нинонлади.
“Нижний Новгород”нинг болгариялик чап қанот ҳимоячиси Матео Стаматов ўз юртининг бош жамоасига жалб қилинаётган бўлса-да, ҳали дебютини нишонламади.
Марказий ҳужумчи Зе Турбо Гвинея-Бисау терма жамоасида бир маротаба тушган холос. Шу боис, бу футболчиларнинг халқаро тажрибасини катта, деб бўлмайди.
“Пари Нижний Новгород” клуби директорлар кенгаши раиси Дмитрий Кондратов жорий мавсумда жамоа олдига қўйилган вазифалар нималардан иборат эканини маълум қилди.
- Ўтган мавсумда жамоамизнинг асосий вазифаси имконият борича мусобақа жадвалида юқорига интилиш бўлган эди. Бу гал аниқ мақсад бор – кучли ўнликка кириш шарт.
Мураббийлар штаби олдида футболчиларни ривожлантириш вазифаси ҳам турибди. Ўйинчиларимиз бошқа клубларга ўтиб, жамоамиз ғазнасига даромад келтиришига умид қиламиз. Масалан, Агапов ЦСКАга ўтганидек, - деди клуб раҳбари.
Таъкидлаш жоизки, анчадан бери Иброҳимхалил Йўлдошев Москванинг “Спартак” жамоасини қизиқтириб келаётгани ҳақида хабарлар тарқатилади. Бироқ, иш ҳали аниқ таклифларга етиб боргани йўқ.
22 ёшли Йўлдошев Россия чемпионатида 2021 йил ёзидан тўп тепиб келмоқда. “Пахтакор” тарбияланувчиси легионер сифатида жами Россия Премьер-лигасида 49 та учрашувда учтадан гол ва ассист расмийлаштирган.
Унинг жамоадаги ҳамюрти Русланбек Жиянов эса, трансфер 2023 йилнинг февралида амалга оширилган бўлса-да, “Пари Нижний Новгород”га янги мавсум олдидан қўшилди.
22 ёшли истеъдодли ҳужумкор футболчимиз Россия кубогида битта учрашувда майдонга тушди. Жиянов ҳади Премьер-лига ўйинларига жалб қилингани йўқ.
Ана холос: Шомуродов ўрнини баҳайбат юлдуз эгаллайди!
Легионеримиз: Бахага алоҳида раҳмат!
Легионеримиз ўзини ўзи сотиб олгани ошкор бўлди
Россияликлар Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган футболчилар номини эълон қилди
Дунёнинг энг қиммат ўнта лигасида тўртта ўзбек тўп тепмоқда!
Машҳур футболчи: Ўғлим Шомуродовга мухлислик қиляпти!
Россия учун Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнаш қизиқ!
Фикрлар