“Кальяри” январда Шомуродовни қўйиб юборадиган бўлди

Европа мамлакатлари чемпионатларида ФИФА кунлари муносабати билан қисқа танаффус эълон қилинди.

Энди футбол жамоатчилиги бир неча кун давомида дунё мамлакатлари терма жамоалари иштирокини кузатади.

Айрим терма жамоалар халқаро ўртоқлик учрашувларида, баъзилари катта турнирларнинг саралаш мусобақаси доирасидаги ўйинларда майдонга тушади.

Италия матбуоти А Серияда ўйнаётган бошқа қитъа футболчилари фаолиятига эътибор қаратди. Хусусан,  CalcioNews24 нашри 2024 йилнинг январь ойида Қатар мезбонлик қиладиган футбол бўйича Осиё кубоги ўйинларида иштирок этадиган А Сериядаги осиёлик футболчилар ҳақида маълумот  берди.

IMG_3834

Нашрнинг ёзишича, А Серияда мамлакати терма жамоаси Қатардаги Осиё кубогида қатнашадиган уч нафар футболчи бор.

А Серия жамоалари 12 январдан 10 февралгача Қатар мезбонлик қиладиган Осиё кубогида иштирок этадиган ўйинчиларни бир ойга қўйиб юборишига тўғри келади. “Кальяри” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Элдор Шомуродовни қитъанинг энг нуфузли мусобақаси финал босқичига йўлланма олган  Ўзбекистон миллий терма жамоасига кузатиб қўйиши керак.

Шунингдек, “Лацио”даги Даичи Камада бу муддатда Япония терма жамоасига, “Рома”га янги қўшилган Сардор Азмун Эрон терма жамоаси ихтиёрига ётиб бориши керак, - деб ёзмоқда CalcioNews24 нашри.

Дарҳақиқат, жаҳон футболида одатда, клублар ўз ўйинчиларини миллий терма жамоада ўйнаш учун қитъа миқёсидаги нуфузли турнирларга узоқ муддатга қўйиб юбориши одатий ҳол ҳисобланади.

Шу боис, А Сериянинг учала клуби ҳам осиёлик футболчиларга ўз юртлари шарафини ҳимоя қилишга тўсқинлик қилмаслиги айтилмоқда. Зеро, бу футболчилар ўз терма жамоаларида ҳақиқий етакчилар ҳисобланади.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари майдонга етаклаб тушаётган сардор ҳисобланади.  Бундан ташқари, “Кальяри” ҳужумчиси 65 та учрашувда рақиблар дарвозасини 37 маротаба ишғол қилган ва бу борада мутлақ рекордчига айланган. Кучли бешлик лигаларида гол урган ягона ўзбек футболчининг терма жамоамизда ўйнаши қолган ўйинчиларимизга руҳий устунлик беради.

Қолаверса, Элдор клублар миқёсидаги ҳолати қандай бўлишидан қатъи назар, терма жамоада ўзгача иштиёқ билан тўп тепади ва мунтазам гол уриб келмоқда.

IMG_3737

“Лацио” вакили Даичи Камада 2019 йилдан бери Япония терма жамоасига жалб қилиниб келинмоқда. 27 ёшли ярим ҳимоячи ҳозиргача 29 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига олтита тўп ёздириб қўйган.

Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Сардор Азмун ҳам Эроннинг машҳур ўйинчиларидан. 28 ёшли форвард ўз юрти жамоаси сафида 71 та ўйинда 45 та гол ургани унинг мавқеини кўрсатиб турибди.

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги Осиё кубогида В гуруҳидан жой олган. Футболчиларимиз квартетдаги биринчи учрашувини 13 январь куни Сурияга, иккинчи ўйинни 18 январда Ҳиндистонга ва учинчи баҳсни 23 январда Австралия терма жамоасига қарши ўтказади.

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин М.З.
08/09/2023 10:43
Шомага бу гаплар таъсир қилмас эканда, таъсир қилганда италиядан, футболидан давно кетарди
Bexzod Azamatov
08/09/2023 10:36
Шу сайт журналистлари арзимаган гапга жуда кўп кераксиз гапларни қўшиб ўқишга мажбур қилади. Аллох сизлар ўғирлаган вақт учун жазоингизни берсин
Шоим Зарипов
08/09/2023 08:41
Хурматли журналистлар ёзаётганингизда этибор билан ёзинглар чаласавод деса хафа буласизлар етиб бориши керак деган сузни ётиб бориши керак деб ёзгансиз гапни маноси канчалар узгариб кетган .айрим мухлислараклингизни йигиб олинг Шомуродов кандай холатда булишидан катий Назар у Узбекистон фахри тош отманг уят булади Навбахор бу уйинчига арзимайди Насафга келсин биз куш куллаб кутиб оламиз.
&
Алим Ахмедов
08/09/2023 00:31
Айтинг айтинг Навбахорга кайтмасинда бу Узбек юлдузчаси
&
ibroximmm
08/09/2023 00:22
Машалга кайтиб Кел Шома
&
Алим Ахмедов
08/09/2023 00:36
Машалга ярамайди