Камару Усман нима учун Масвидалга қарши жангга рози бўлганини айтди

UFC яримўрта вазн тоифасининг чемпиони Камару Усман "UFC 251" доирасида Хорхе Масвидалга қарши кечадиган жангни рад қилиши ҳам мумкин эди.

"Мен ўзимни гибрид жангчи деб биламан. Мен октагонда ҳар ҳар нарсага қодирман. Агар мен сени йиқитмоқчи бўлсам, унда мен буни қачон қилишни хоҳлашимга боғлиқ бўлади.

Агар мен тик ҳолатда жангни олиб бормоқчи бўлсам, буни хотиржам тарзда уддасидан чиқаман. Менда ушбу жангда энг юқори даражадаги жанговар кўрсаткичлар бор. Шунинг учун, мен фақатгина ғалаба калитини топа олишим керак бўлади.

Ушбу жангни рад этиш имконига эга бўлса ҳам бундай қилмадим. Мен кутишим мумкин эди ва ўзим истаган жангга эга бўлишим мумкин эди, аммо мухлислар бу жангни хоҳлашди ва уларни истакларини амалга оширишга қарор қилдим," - деди Усман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)