Камару Усман қайтиши учун идеал рақибни маълум қилди.
UFC‘нинг ярим ўрта вазни собиқ чемпиони нигериялик Камару Усман (20-3) ўзининг қайтиши учун идеал рақиб кимлигини айтди:
"Мен йил охиригача қайтишни режалаштирганман. Кўп эҳтимол билан, куз мен учун ажойиб вақт. Ҳозирча қайсидир маънога эга жанг бу Стивен Томпсонга қарши баҳсдир. Унга ҳозирда рақиб керак ва, аллақачон, бу бизнесда у ўз номига эга. Бу ажойиб жанг бўлади. Стивеннинг услуби ноқулай ва у менинг доминант фаолиятим давомида жанг қилмаган кам сонли топ жангчилардан бири. Шундай экан, "Wonderboy" билан жанг ажойиб шоу бўларди!"
Фикрлар