Камару Усман Хорхе Масвидални масхара қилди

  • 1 апрель, 2020, 16:39
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усман Хорхе Масвидаль ортиқча вазн билан боғлиқ муаммолар туфайли UFC 249 турнирига тайёр эмаслигини айтди.

"Мен Уайтга қўнғироқ қилиб, ушбу турнирда Масвидаль билан жанг қилмоқчи эканлигимни айтдим.

24 соат ўтди, менга хабар беришди. У тайёр эмас ва жанг қилишни хоҳламайди.

Масвидаль ўзи ишлаб чиқарадиган спиртли ичимликларни жуда кўп ичган. Шунинг учун, жуда семиз. У жанг қила олмайди”, - деди Усман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!