Камбоджа шаҳзодаси Франция чемпионатининг машҳур жамоаларидан бирини сотиб олмоқчи

Камбоджа шаҳзодаси Нородом Равичок Франциянинг "Сент-Этьен" клубини сотиб олиши мумкин.

Get French Football News тарқатган хабарга қараганда, шаҳзода “Сент-Этьен” учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда. Ўз навбатида клуб раҳбарияти жамоага янги инвестор қидириш билан банд.

Томонлар ўртасидаги музокаралар яқин вақтлар ичида бошланиши мумкин.

"Сент-Этьен" клуби ортда қолган 6 та турдан сўнг Лига 1 мусобақа жадвалида 3 очко билан 19-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!