Камолиддан Тожиев: Бугун ҳамма ўз даражасида ўйнади
Суперлига 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Камолиддан Тожиев матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Ҳамма ўз дарсжасида ўйнади. Биринчи тайм ўйинни назорат қилдик. Икки тайм бироз бошқача кечди. Футболчиларга раҳмат айтаман.
"Нефтчи" билан учрашувда ҳам ҳаммаси яхши эди. Менимча "Динамо" билан мағлубият бироз таъсир қилди.
"Навбаҳор"нинг мухлислари Ўзбекистондаги энг зўрларидан. Беллашув мезбон жамоа мухлисларига ўйинимиз ёққандир уларга шунинг учун олқушлашгандир.
Кухарчикда жароҳат бор шунинг учун у майдонга тушмаяпти", - деди Тожиев.
Фикрлар