Камолиддин Тожиев: "Энди 90 фоиз таркибимиз билан иккинчи йиғинга киришамиз"

“Пахтакор” клуби Анталия йиғини доирасидаги биринчи босқичини якунлади.

Шу муносабат билан клуб матбуот хизмати бош мураббий Камолиддин Тожиевнинг фикрларига қизиқди.

“Биринчи йиғинимиздаги охирги ўйинимизни ўтказиб олдик. Ғалабага эришдик. Бу йиғиндан мақсадимиз натижа биринчи ўринда турмас эди. Шунинг учун ҳар учршувда ёшларни катта футболчилар билан аралаштириб учта ўйин ўйнатдик. Уларга ҳам катта клублар билан ўйнаш амалиёт бўлади. Ҳаммага натижа муҳим эмаслигини айтдим. Шунга қарамасдан, барибир йигитлар майдонга чиқиб ғалаба қозонишга интилишди.

Энди беш кунлик таътилга чиқдик. Футболчилар уйига бориб келишади. Кейин 4 февралдан иккинчи йиғинимизни бошлаймиз.

Терма жамоадаги ўйинчиларимиз ҳам келишади. Ёшларимизни Тошкентда қолдирамиз. Энди тўлиқ 90 фоиз таркибимиз билан иккинчи йиғинга киришамиз. Ҳозирда жароҳатланганлар ҳам навбатдаги йиғинимиздан бошлашади. Фақат Фламарион билан Бўриеч чемпионат бошигача тайёр бўлиб қолишади”, - деди Тожиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!