Камолиддин Тожиев: "Ушбу турнирда очиқ футбол ўйнаш осон эмас"
Хабарингиз бор, эртага Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Элит Чемпионлар лигаси доирасида "Ар Райян" билан ўйнайди. Ушбу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "шерлар"ни вақтинча бошқариб турган Камолиддин Тожиев ва футболчи Абдурауф Бўриев қатнашди.
"Бизни эртага муҳим ва қизиқарли ўйин кутиб турибди. Ҳозиргача биз дуч келган рақиблар орасида "Райян" энг кучли жамоа деб ўйлайман. Мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Бу жамоанинг ҳужум чизиғидаги футболчилари жуда кучли.
Ушбу турнирда очиқ футбол ўйнаш осон эмас. Шу сабабли рақибни ўрганиб чиқиб, уларнинг кучли тарафларини беркитишга ҳаракат қиламиз", - деди Тожиев.
"Бизни ушбу мусобақада яна бир жиддий рақибга қарши баҳс уринамиз. Жароҳат олганимдан кейин тез орада машғулотга қайтдим. Дастлаб озроқ қийинчилик бўлди, лекин ҳозир қўлим яхши ҳолатда. Ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз, ўзимизни кўрсата оламиз. Юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга боримизни берамиз", - деди Бўриев.
Фикрлар