Камончиларимиз Жаҳон кубоги босқичида иштирок этишади

20-26 май кунлари Туркиянинг Анталья шаҳрида камондан отиш бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Сайёрамизнинг энг моҳир мерганлари жам бўладиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Таъкидлаш жоиз, спортчиларимиз айни кунларда Антальяда ўқув-машғулот йиғинини доирасида бўлажак турнирга жиддий ҳозирлик кўришмоқда, дейди МОҚ. Терма жамоа таркиби қуйидагича:
Эркаклар:
Сардор Рустамов
Зокиржон Ғафуров
Жамшид Содиқов
Абдулбори Аловиддин
Аёллар:
Мунира Нурмонова
Зиёдахон Абдусатторова
Камола Юнусова
Анастасия Солдатенко

Мураббийлар:
Гулнора Арипова
Антон Курвяков
Владимир Леквишвили (Туркия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!