Камончиларимиз Туркиядаги халқаро турнирда қатнашишади

4-7 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида камондан отиш бўйича “KAHRAMAN BAGATIR” номли халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Ўзбекистон, Туркия, Германия, Беларус, Буюк Британия, Косово, Эстония каби мамлакатлардан 650 нафар мерган қатнашади, дея хабар бермоқда МОҚ. Мусобақада иштирок этувчи таркибимиз қуйидагича:

Эркаклар: Зокиржон Ғафуров, Жамшид Содиқов, Сардор Рустамов, Абдулбори Аловиддин.
Аёллар: Зиёда Абдусатторова, Камола Юнусова, Анастасия Солдатенко, Мунира Нурманова

Ушбу мусобақада юртдошларимиз яккалик, жамоавий ва микст йўналишида ўз омадларини синовдан ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!