Ads

“Барселона” клуби ўзининг афсонавий футболчиси ва мураббийи Йохан Кройфф хотирасини абадийлаштириш йўлида яна бир ишни амалга оширди.

Аниқроғи, каталонияликларнинг уй стадиони ҳисобланган “Камп Ноу”да Кройффнинг ҳайкали ўрнатилди. Баландлиги 3,5 метр келадиган ушбу ёдгорлик голландиялик ҳайкалтарош Корри Аммерлан томонидан яратилди.

Маълумот учун, Кройфф 1973-1978 йилларда “Барселона”да тўп сурган, 1988-1996 йилларда эса ушбу жамоага устозлик қилган. У 2016 йил 68 ёшида вафот этди.