Канчельскис: Дебют мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг Лэмпардни истеъфога чиқаришса, бундан ҳайрон қоламан
"Навбаҳор" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Фрэнк Лэмпарднинг "Челси" бош мураббийлигига тайинлангани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Энди унга вақт керак. Мухлислар ва раҳбарият уни қўллаб-қувватлайди. У “Дерби Каунти”да ўзини жуда яхши кўрсатди.
Дебют мавсумдаги муваффақиятсизликдан сўнг Лэмпардни истеъфога чиқаришлари мумкин? Мен бундай сиёсатдан ҳайрон қолган бўлардим. Чунки, агар чиндан ҳам шундай эҳтимол мавжуд бўлса, нега унда 3 йиллик шартнома тузилди? Бундан мантиқ нима? Унда марҳамат қилиб бир йилга шартнома имзоланг. Уч йилга шартнома имзоландими, демак Лэмпардга ишонч бор ва бўлиши керак”, - дейди россиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” ўтган мавсум Маурицио Сарри қўл остида АПЛда 3-ўринни эгаллади ва Европа лигасида ғолиб чиқди.
Фикрлар