Канчельскис Остон Ўрунов ҳақида кўп гаплар гапирди

Россиялик мутахассис Андрей Канчельскис YouTube каналидаги кўрсатувларнинг бирида Россия премьер-лигасида ҳаракат қилаётган Остон Ўрунов ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Остон жуда яхши йигит. Меҳнаткаш, футбол ўйнашни билади. У ўз жамоасини топиши керак. “Спартак” унинг жамоаси эмас. Менимча ўйин услуби жиҳатидан унга “Динамо” ёки ЦСКА мос тушади. “Спартак” унинг ўйин услубига мос келмайди. Агар “Динамо”га ўтса, ишончим комил, у аввалгидек юқори савияда ўйнай олади. Бу йигитнинг қобилияти бор, жисмонан бақувват, яхши югуради, зарбаси бор, техникаси ҳам жуда яхши. Шунчаки, биз уни кўрмаяпмиз. Чунки у “Спартак”да ўйнамади. Мен шахсан у билан ишлаганман ва у билан бирга ишлаш менга жуда ёққан”, - деди Канчельскис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)