"Канело"нинг Билли Жо Сондерсга қарши жанг санаси яна бир бора тасдиқланди
Суперўрта вазн тоифасида WBC ва WBA йўналишлари чемпиони Сауль Aльварес 8 май куни мазкур вазн тоифасида WBO чемпиони Билли Жо Сондерсга қарши баҳс олиб боради.
Бу ҳақда промоутер Боб Aрум маълум қилди.
“Эдди Хирн ва DAZN бизга “Канело”нинг 8 май куни Билли Жо Сондерсга қарши жанг қилиши ҳақида хабар беришди. Шунинг учун биз Рамирес-Тэйлор жангини 15 ёки 22 майга қолдирамиз”, - деди Aрум.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Маямида "Канело" Aвни Йилдиримга қарши рингга кўтарилади.
Фикрлар