Каннаваро футболчи ва мураббий сифатида жаҳон чемпионатида иштирок этишни таққослади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўз юришини Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. “Оқ бўрилар” бош мураббийи Фабио Каннаваро ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди:
— Мен футболчи сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этганман, бироқ мураббий сифатида иштирок этиш барибир бошқача. Футболчи ва мураббий сифатида тайёргарлик икки хил нарса, чунки сиз барча футболчиларингиз билан доимий алоқада бўлишингиз керак.
— Бизни жуда қизиқ ва шиддатли ўйинлар кутиб турибди. Рақибларимиз ҳам юқори даражадаги жамоалар. Биз илк бор бу мусобақада иштирок этяпмиз, шунинг учун ҳар бир ўйиндан завқ олишимиз ва тажриба орттиришимиз керак.
— ЎФА академиялар ва инфратузилмаларга катта эътибор қаратмоқда. Мамлакатда футбол ривожланиб бормоқда. Бу Ўзбекистон учун илк Жаҳон чемпионати. Мен эса бу мусобақада бош мураббий сифатида иштирок этаётганимдан хурсандман.
— Агар бирор мақсадга эришмоқчи бўлсангиз, қийинчиликлардан ўтишингиз керак. Меҳнат ва машғулотлардаги қийинчиликлар — бу табиий ҳолат.

Фикрлар