Каннаваро "ЖЧ-2006" финалида Зидандан калтак еган Матераццини мақтади

  • 2 май, 2020, 21:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваро "ЖЧ-2006" финалида Зинедин Зидан ва Марко Матерацци ўртасида содир бўлган воқеани ёдга олди.

“Тўсатдан шовқин эшитдим. Орқага ўгирилиб, майдонда ётган Маркони кўрдим. У шундай деди: “Зидан мени боши билан урди". Матерацци нима қилиш керак бўлса, шуни қилди. У чўчимади”, - дейди Каннаваро.

Германиядаги мундиал финалида Зидан ушбу қилиғи учун майдондан четлатилган ва натижада Франция имкониятни бой берган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!