Каннаваро ёш футболчиларни ҳам миллий терма жамоага чақириш мумкинлигини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ёш футболчилар масаласи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гап ёшда эмас, сифатда. Футболчининг неча ёшга киргани эмас, балки унинг истеъдоди ва жангчи сифатидаги характери муҳим. Агар футболчи 17 ёки 19 ёшда бўлиб, тайёр бўлса, демак у миллий жамоада бўлиши керак. Нега уни фақат ёши кичик деб U-20 ёки U-23 терма жамоаларида қолдиришимиз керак?

Агар мен қайсидир ўйинни кўриш учун борсам, бу оддий ташриф эмас. Мен футболчини ўз кўзим билан, реал вазиятда, майдонда қандай ҳаракат қилаётганини кўришни истайман. Шунинг учун сафарда бўлсам ҳам стадионларга боришни яхши кўраман. Ўйинни жонли томоша қилишга ҳеч нарса етмайди.

Уйда ўтириб, кетма-кет бир нечта видеони кўриш, ростини айтсам, мен учун зерикарли. Мен стадионга бориб, футболчини бевосита кузатишни афзал биламан. Чунки баъзида жуда кичик деталлар бўлади. Уларни видео орқали кўра олмайсиз. Айнан шу майда жиҳатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этади", — деди мутахассис.

Маълумот учун, Каннаваронинг тўлиқ интервьюсини тез орада ЎФАнинг YouTube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!