Канселу: "Гвардиола мендан кўра бошқа ўйинчиларни афзал кўрди"
"Бавария" ҳимоячиси Жоау Кансело "Манчестер Сити"дан кетиши ҳақида фикр билдирди. Португалиялик футболчи немис клубида мавсум охиригача ижара асосида ҳаракат қилади, бироқ Юлиан Нагельсманн жамоаси ҳимоячини мавсум сўнгига қадар 70 миллион еврога сотиб олиши мумкин.
"Гвардиола қанот ҳимоячилари борасида бироз бошқача йўлни танлади. Мен бу таркиб билан ҳам ўйнашим мумкин эди, лекин унга Рико Луис ва Натан Аке билан бўлган вариантлар кўпроқ ёқди. Мен унинг қарорини ҳурмат қиламан, чунки жамоада бошқа яхши ўйинчилар бор", - дея Канселунинг сўзларини келтиради "O Jogo" нашри.
Эслатиб ўтамиз, Канселу ҳозирча "қизиллар" таркибида 2 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.
Фикрлар