Канселу ва Гвардиола ўртасидаги жанжал сабаби маълум бўлди
Жоау Канселу "Манчестер Сити"дан "Бавария"га ўтишга яқин турибди. Португалиялик футболчининг кетишига Гвардиола билан бўлган келишмовчилик сабаб бўлган.
Журналист Майк Киган хабарига кўра, футболчи жума куни бўлиб ўтган Англия кубоги доирасида "Арсенал"га қарши ўйинда "шаҳарликлар"нинг асосий таркибида бошламаганлиги Канселуни ғазаблантирган.
Аввалроқ, жамоанинг бир қанча футболчилари Гвардиоладан норозилиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
"Бавария" 28 ёшли ҳимоячини 70 миллион еврога сотиб олиш имконияти билан мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирмоқда.
Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар