Канте бугун Туркияга қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте Евро-2020 саралашидан ўрин олган Туркияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Диннери хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “Челси” футболчиси бугун терма жамоа аъзоларидан алоҳида, яъни якка тартибда шуғулланган. Эслатиб ўтиш лозимки, 28 ёшли Канте ўтган тур Исландияга (1:0) қарши ўйиндан олдинги чигалёзди машғулотлари пайтида мушакларидан жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Франция – Туркия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!