Канте Европага қайтиши мумкин

  • 25 августа, 18:47
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ал-Иттиҳод" жамоасининг ярим ҳимоячиси Н'голо Канте жорий ёзда катта эҳтимол билан жамоани тарк этади. Бу ҳақда "Foot Mercato" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, Саудия Арабистони жамоаси раҳбарияти ушбу трансферлар ойнасида франциялик футболчига бошқа клубга ўтишга рухсат берган. Канте агентлари ярим ҳимоячига янги жамоа изламоқда.

Футболчининг хизматларини аллақачон "Монако" ва ПСЖ, шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Қодисия" клубларига таклиф қилишган. Ўтган мавсумда 34 ёшли хавбек "Ал-Иттиҳод" сафида 35 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Кантенинг нархи 5 миллион еврони ташкил этади.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию