"Кантона кучлироқми ёки Роналду" — Скоулз жавоб берди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз ҳужумчи Криштиану Роналдуни жамоанинг собиқ афсонаси Эрик Кантона билан таққослади.

"Эрик Роналдуга жуда ўхшаш бўлган, аммо Криштиану ҳали ҳам бошқа даражадалигини исботлаб келмоқда. Эрик шунчаки юзаки машқ қиларди, у спорт залига боришни умуман ёқтирмаган.

Криштиану эса мутлақо бошқа олам. У машғулотдан олдин ҳам, кейин ҳам ишлашни хуш кўради. У АПЛда энг кучли футболчи сифатида нималарга эътибор бериш кераклигини билишни жуда ҳам хоҳлади ва бунга фақатгина ўз устида ишлаш орқали эришиш мумкинлигини тушуниб етди.

Мен ҳеч қачон спорт билан куни бўйи шуғулланадиган одамни кўрмаганман. Роналду инглиз футболчилари ҳеч қачон қила олмаган меъёрларни бажарди ва бу ҳаммаси эмас. Етук формасидан сўнг ҳам у тинимсиз спорт залларига боришдан чарчамаяпти. У бунинг учун барча қийинчиликларни енгиб ўтди. Шубҳасиз, у Кантонадан кучли", — дейди Скоулз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!