Кантона Россия терма жамоасининг Испания устидан ғалаба қозонгани сабабини айтди
Ads

Франциялик собиқ футбол юлдузи Эрик Кантона Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018 нимчорак финалида Испания устидан қозонган ғалабаси ҳақида ҳазиломус фикр билдириб ўтди.

“Биз Пике тўпни қўл билан ўйнагандан сўнггина Кремлдан бўлаётган қўнғироқларни тўхтатдик. Шундан сўнг В.Путин деган кимдир қўнғироқ қилиб шундай деди: “Ҳаммаси жойида, Шакирани қўйиб юборинглар”, - дейди Кантона.

Эслатиб ўтамиз, айнан Пике тўпни қўли билан ўйнаганидан сўнг ҳакам Испания терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилаган ва ушбу пенальтидан киритилган гол якунда “қизил фурия”нинг мағлубиятига сабаб бўлган эди.

Минбар

Барча блоглар