Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси Тожикистонга мағлуб бўлди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказаётган Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси бугун Тожикистон U19 жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

“Мустақилликнинг 20 йиллиги” стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, 3 кун олдин бўлиб ўтган дастлабки баҳсда вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Ўртоқлик ўйини

Тожикистон U19 – Ўзбекистон U19 4:1

Голлар: Абдулмўмин Забиров (34 пенальтидан), Салом Ашурмамадов (40), Рустам Соиров (83), Суннатулло Исмоилов (90+1) – Улуғбек Ҳошимов (87).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!