Кападзе Осиё ўйинлари доирасида бўлиб ўтган Индонезияга қарши ўйинни эслади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезияга ташрифи чоғида маҳаллий “Гаруда ТВ”га берган интервьюсида 2024 йилги Осиё ўйинлари ярим финалида бўлиб ўтган Ўзбекистон U-23 — Индонезия U-23 учрашуви ҳақида тўхталиб ўтди.
"Индонезияга қарши ўйин биз учун сўнгги 3 йил давомида олиб борган ишимизни белгилаб берган учрашув эди. Чунки шу ўйинда ғалаба қозонганимиздан сўнг Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганмиз. Бу жуда асабий ва муҳим баҳс бўлган. Ушбу кунда майдонда 80 фоиз мухлислар индонезияликлар эди. Улар ҳақиқатан ҳам 12-ўйинчи футболчи ролида чиқиш қилди. Лекин охирги дақиқаларга қадар ҳаракат қилиб, мақсадимизга эришдик. Бу футбол майдони эди, аммо энг муҳим ўйинлардан бири бўлди. Индонезия ушбу учрашувда яхши қаршилик кўрсатди", — деди Кападзе.
Маълумот учун, ушбу учрашувда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.



Фикрлар